Жаҳон | 15:32 / 23.01.2025
1940
3 дақиқада ўқилади

Ҳусийчилар 2023 йилда қўлга олинган кема экипажини озод қилди

Эронпараст «Ансор Аллоҳ» гуруҳи баёнотига кўра, Galaxy Leader кемасининг 25 экипаж аъзоси Уммон воситачилигида қўйиб юборилган. Улар орасида Украина, Филиппин, Болгария, Руминия ва Мексика фуқаролари бор.

Фото: REUTERS/Khaled Abdullah

Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган яманлик ҳусийчиларнинг «Ансор Аллоҳ» гуруҳи вакиллари Қизил денгиз соҳилида Багама ороллари байроғи остидаги кемани қўлга киритганидан 14 ой ўтиб Galaxy Leader экипажини озод қилди. Бу ҳақда 22 январ, чоршанба куни ҳусийчиларга тегишли Al Masirah телеканалига таяниб, Reuters хабар берди. Galaxy Maritime бошқарув компанияси маълумотларига кўра, экипаждан 25 нафар денгизчи қўйиб юборилган, улар орасида Украина, Болгария, Филиппин, Мексика ва Руминия фуқаролари ҳам бор.

Хабарда айтилишича, экипаж Исроил ва Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи ўртасида уч кун аввал келишилган Ғазо секторида олти ҳафталик сулҳга мувофиқ «мувофиқлаштирилган ҳолда» Уммон ҳукуматига топширилган. «Galaxy Leader экипажининг озод этилиши бизнинг Ғазо сектори билан бирдамлигимизнинг бир қисми ва ўт очишни тўхтатиш келишувини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди», — дейилади ҳусийчилар баёнотида.

Яманнинг ҳусийчи исёнчилари 2023 йил 7 октябрда Яқин Шарқда можаро авж олганидан кейин фаластинликлар билан бирдамлик билдириб, 2023 йил ноябр ойидан бери Қизил денгизда ҳаракатланаётган кемаларга 100 дан ортиқ ҳужум уюштирди. Улар иккита кемани чўктирган, яна бир кемани қўлга олган ва камида тўрт нафар денгизчини ўлдирган, деб хабар бермоқда Reuters.

Galaxy Leader ҳусийчилар томонидан қўлга олинган

Аввалроқ Исроилнинг барча кемаларига ҳужум қилиш ниятини билдирган ҳусийчилар 2023 йилнинг 19 ноябр куни Қизил денгиздаги Galaxy Leader кемасига чиқишган. Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийчилар Ҳамаснинг ҳарбий тажовузкорлиги фонида Исроилга ракета ва учувчисиз самолётлар учирган эди.

Багама ороллари байроғи остида ҳаракатланган кема қўлга олинган пайтда Япониянинг Nippon Yusen компаниясига ижарага берилган. Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) кема Исроилга тегишли эканлигини ёки унда исроилликлар борлигини рад этди.

Ambrey денгиз хавфсизлиги фирмасининг айтишича, «кема гуруҳи эгаси Ray Car Carriers сифатида кўрсатилган» бўлиб, унинг бош компанияси исроиллик тадбиркор Абраҳам «Рами» Унгарга тегишли.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди