Финландия ҳукумати чет эл фуқароларининг доимий яшаш гувоҳномаларини олиш талабларини кучайтириш учун қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳукумат дастурининг мақсади — муҳожирларни фин жамияти қоидаларига роия қилишга, ишлашга ва тил ўрганишга ундаш. Муваффақиятли интеграция доимий яшаш гувоҳномаларини олиш учун замин яратади», — дейди ички ишлар вазири Мари Рантанен.
Доимий яшаш рухсатномасини олиш учун республикада узлуксиз яшаш муддатини тўрт йилдан олти йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда. Олти йиллик муддатдан кейин ариза берувчи иккита давлат тили — фин ва шведчани етарлича яхши билишини исботлаши керак. Шунингдек, ундан камида икки йиллик иш тажрибасига ҳам эга бўлиш талаб этилади.
Доимий яшаш рухсатномаларини тўрт йил яшагандан кейин ҳам олиш мумкин, аммо бунинг учун қатор шартларни бажаришга тўғри келади: йиллик даромад камида 40 минг еврони ташкил этиши керак; у Финландияда тан олинган олий таълим даражасига эга бўлиши ёки Финландияда аспирантурани тамомлаши ва икки йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим; аризачи фин ёки швед тилини яхши ўзлаштирган бўлиши ва уч йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Барча ҳолатларда иш стажи мавжудлиги талаб қилинади. Шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар учун талаблар кучайтирилади.












