Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессага ракета зарбаси: камида етти киши жароҳатланди
Россия Одессанинг тарихий марказига ракета зарбаси берди. Меҳмонхона биноси шикастланган. Етти киши жароҳатланган. Украина президенти Володимир Зеленский ҳужум марказида норвегиялик дипломатлар бўлганини айтди.
31 январ, жума куни Россия қўшинлари Одессанинг тарихий марказига ракета ҳужуми уюштирганини Украина президенти Володимир Зеленский тасдиқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилиши қийин бўлган «Искандар» типидаги баллистик ракеталардан фойдаланган.
Отишма натижасида етти киши жароҳат олди, уларнинг ҳаммасининг аҳволи ўртача оғир, деди Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер. Зеленский ҳужум марказида норвегиялик дипломатлар бўлганини айтди. Улардан бирор киши жароҳат олгани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Одессага берилган зарбалар фонида Украина президенти мамлакат ҳаво мудофаасини янада кучайтиришга чақирди: «Қайта ва қайта: ҳаво ҳужумидан мудофаа биринчи ўринда, биз барча ҳамкорлар билан давлатимизни янада кўпроқ ҳимоя қилиш учун ишлаяпмиз».
Тарихий меҳмонхона биноси шикастланган
"Думская" нашрининг аниқлик киритишича, ҳужум 19-аср охирида қурилган Итальянская кўчасидаги "Бристоль" меҳмонхонаси биносига қилинган. Меҳмонхона томида ёнғин келиб чиққан ва ёнғинни ўчириш учун 23 киши сафарбар этилган. Бундан ташқари, адабий, тарихий, ўлкашунослик ва археология музейлари, Ғарб ва шарқ санъати музейи, филармония фасадлари шикастланган.
«Бу ерда бетонни ёриб ўта оладиган ракета ишлатилган», — дея "Думская" Одесса ОҲМ раҳбари Олег Кипердан иқтибос келтиради.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Киев районида шаҳарни ўққа тутиш вақтида номаълум шахслар фейерверк отишган. Уларнинг шахси аниқланмоқда.
Россия Одессанинг ўққа тутилиши ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади.
Мавзуга оид
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
08:39 / 19.05.2026
Россия Измаил, Днипропетровск ва Харькивга ҳужум қилди
08:40 / 13.05.2026