Иқтисодиёт | 10:00 / 05.02.2025
8413
5 дақиқада ўқилади

Энергосамарадор уй қанақа бўлади? Эксперт билан суҳбат

Тарифлар ошиши, базавий норма киритилиши билан, уй эгаларида энергосамарадорлик масаласига қизиқиш ортди. Kun.uz бу борадаги базавий билимларни улашишини сўраб, энергосамарадор қурилиш соҳасида эксперт, Airbest компанияси таъсисчиси Собир Шермуҳаммадга мурожаат қилди. У нафақат назарий, балки амалий тест орқали ҳам кўпчилик уй эгалари эътиборсиз қолдирадиган ҳолатларни яққол кўрсатиб берди.

Собир Шермуҳаммад узоқ йиллардан буён қурилиш соҳасида фаолият юритади. 10 йилдан ортиқроқ вақтдан берди энергосамарадор қурилиш йўналишида Европа ва АҚШ тажрибасини ўрганган. У таъсисчиси ҳисобланувчи Airbest компанияси биноларнинг термоизоляцияси ва герметикаси бўйича замонавий ёндашувлар асосида хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, энергосамарадорлик – бу иситиш асбобларидан тежамкорона фойдаланиш дегани эмас. Электр ёки газни камроқ ишлатаман деган билан, одам фақат дискомфортга эришади. Шу сабаб, оддий қоида қуйидагича: уйни иситиш муаммо эмас, муаммо – уйдаги иссиқликни сақлаб қолиш.

“Энергосамардор уй деганда уй ичидаги комфорт иқлимни сақлаб қолган ҳолатда, жуда кам энергия истеъмол қилиш тушунилади. Чет элдаги герметик ҳолатдаги уйларни солиштирадиган бўлсак, бу уйларнинг энергия истеъмоли минимум даражада. Бу нима дегани? Яъни уй шунчалик герметизация қилинганидан, иситиш учун ўта кам энергия сарфланади, бунда ҳатто уй ичидаги одамлар ўзларидан чиқарадиган иссиқлик ҳам ҳароратни мўтадил сақлаб туришга етарли бўлади”, – дейди у.

Собир Шермуҳаммаднинг таъкидлашича, уй қуришда харажатларнинг фақат битта тоифаси кейинчалик уй эгасининг чиқимларини камайтиришга хизмат қилади: бу – сифатли изоляция ва герметизация учун сарфланган харажатлардир.

“Изоляция ва герметизация қилиш айримларнинг назари билан қараганда сизга обрў олиб бермайди, чунки уни бировга кўрсатиб мақтанолмайсиз – шифтнинг орқасида, деворнинг орасида, полнинг тагида қолиб кетган бўлади. Яъни кўзга кўринмайди. Лекин кўринмасдан шунчалик пулингизни тежайдики, сиз унинг орқасидан кейинчалик катта комфортга эришасиз.

Ўзи, уйни иситиш деганда, иситиш тизимларидан фойдаланиш эмас, иссиқликни сақлаб қолиш тушунилади. Иситиш тизими эса фақатгина йўқотилаётган иссиқликни компенсация қилиш вазифасини бажаради”, – дейди суҳбатдошимиз.

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда қурилаётган аксарият янги уйлар термоизоляция ва герметизация бўйича талабларга жавоб бермайди.

“Биздаги СНИПда уйнинг герметик ҳолати деган тушунча деярли йўқ. Ҳозир Ўзбекистонга ҳам кириб келаётган ускуналар билан уйларнинг герметик ҳолатини текширса бўлади. Яъни уй ичида иситилган ҳаво қанчалик чиқиб кетяпти, ташқаридан совуқ ҳаво қанчалик кириб келяпти – буни ўлчаш мумкин. Бизнинг компаниямиз ҳам бу билан шуғулланади. Ўтказаётган синовларимиздан келиб чиқиб айтиш мумкин, ҳозир янги қурилаётган уйларнинг жуда кам қисми синовда яхши натижалар кўрсата олади.

Европа меъёрларидан келиб чиқсак, хона ичидаги ҳавонинг айланиб, янгиланиб туриши миқдори чегараланган. Германиядаги уйларнинг энергосамарадорлиги билан шуғулланадиган машҳур илмий-тадқиқот маркази – Passivhaus Institut стандартига кўра, уй ичидаги ҳаво айланиши 1 соатда узоғи ярим баравар бўлиши керак, яъни 1 соатда хона ичидаги ҳавонинг фақат ярми чиқиб кетиши керак. Бизнинг уйларимиз-чи? Ўтказган тестларимизда ҳаво айланиши 8,5 баравар бўлиб чиқди.

Ваҳоланки, уй янги қурилган. Изоляция ва герметизацияси шунчалик ёмонки, хона ичидаги ҳаво бир соатда 8,5 марта алмашишга улгуради. Ҳаво чиқиб кетганидан кейин, ўрнига кирган совуқ ҳавони биз яна бошқатдан иситишимизга тўғри келади, бу эса харажат дегани”, – дейди у.

Мутахассис биноларнинг термоизоляция ва герметикаси қандай ўлчанишига оид мисоллардан бири билан таништирди. АҚШдан олиб келинган ускуналар ёрдамида ўтказилган тест ва унинг натижаси билан батафсил юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.

Иброҳим Саматов тайёрлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери