Жаҳон | 13:10 / 06.02.2025
3244
2 дақиқада ўқилади

Германия расмийлари Россияни юзлаб машиналарга зарар етказганликда гумон қилмоқда

Германия, dpa ахборот агентлиги ва Der Spiegel ҳафталиги хабарига кўра, Россиянинг автомобилларга оммавий зарар етказиш орқали "яшиллар"га нисбатан душманликни қўзғатишга уринишларини тергов қилмоқда.

Фото: Jenny Va / ERR

Германия полицияси бир вақтнинг ўзида бир нечта федерал ерларда автомобилларга атайлаб зарар етказиш орқали содир этилган бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларини текширмоқда. Шу билан бирга, Россия махсус хизматларидан бирининг ушбу серияга алоқадор эканлигига шубҳалар текширилмоқда, деб хабар берди dpa агентлиги 5 феврал, чоршанба куни Германия хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб. Агентлик суҳбатдошига кўра, дастлабки тергов маълумотларига қараганда, диверсантлар ўз ҳаракатлари учун россиялик буюртмачидан пул олган.

Der Spiegel: 270 та машинага нисбатан диверсиялар

Аввалроқ Der Spiegel ҳафталиги Берлин, Баден-Вюртемберг, Бавария ва Бранденбургдаги 270 дан ортиқ автомобилнинг тутун чиқаргичлари полиуретан кўпик билан тўлдирилганига боғлиқ ҳодисалар юзасидан ўтказилган терговнинг биринчи натижаларини эълон қилган эди. Ўтган йилнинг декабр ойида Шёнефелд Бранденбург жамоатида полициячилар фургонни текшириш чоғида бир нечта қурилиш кўпиги бўлган канистрларни аниқладилар, унда Германия жанубида яшовчи уч йигит – сербиялик, босниялик ва германиялик шахс бўлган. Орадан кўп ўтмай, 43 та автомобил эгалари тутун чиқаргичларида шундай кўпик пайдо бўлганини аниқлаб, полицияга мурожаат қилган.

Воқеа содир бўлган жойларни кўздан кечириш чоғида автомашиналарнинг олд ойналарида "Иттифоқ-90"/"яшиллар" партияси шиорлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган стикерлар, жумладан «Яшилроқ бўл!» ва Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабекнинг сурати топилди. Катта эҳтимол билан жиноятчилар немис сайловчилари орасида "яшиллар"га нисбатан салбий муносабат уйғотиш мақсадида радикал иқлим фаоллари томонидан акция уюштиришга уринган, дея таъкидлайди Der Spiegel. "Иттифоқ-90"/"яшиллар" Германиянинг Украинага TAURUS қанотли ракеталарини етказиб бериш ва унга қўшимча ҳарбий ёрдам тақдим этиш тарафдори.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди