Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар тикланди
Ҳаво қатнови 2021 йил май ойида тўхтатилган эди.
14 март куни Тожикистон пойтахти Душанбедан учган йўловчи самолёти Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Бу икки давлат ўртасида деярли тўрт йил ичида амалга оширилган илк парвоздир. Бишкекдан Душанбега парвоз тушдан кейин амалга ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, Бишкек-Хўжанд ва Хўжанд-Бишкек йўналишлари бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳаво қатнови 2021 йил май ойида тўхтатилган эди. Бу чегарадаги қуролли можародан кейин содир бўлган.
Бир кун аввал Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиб, парвозлар тикланишини маълум қилганди.
Музокаралар якунида томонлар икки давлат ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги Битимни имзолади. Қирғизистон-Тожикистон чегарасида иккита назорат-ўтказиш пунктининг очилиши ҳам бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026