Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди
Робот экстремал шароитларда ишлаб, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишга қодир.

Фото: ithome
Хитойнинг Poseidon компанияси дунёдаги илк робот-қутқарувчини ишлаб чиқди. Қурилма экстремал шароитларда ишлаш ва жабрланганларга автоматик тиббий ёрдам кўрсатиш қобилиятига эга. У шароитга қараб ҳам оёқда, ҳам ғилдиракда ёки занжир тизим билан ҳаракатлана олади, шунингдек, мураккаб тўсиқларни: зинапоялар, қияликлар ва нотекис юзаларни босиб ўтади. Қурилма кичкина майдонда ҳам осонлик билан ҳаракатланади ва тўсиқларни чаққонлик билан айланиб ўтади. Робот -20 градусдан +55 градусгача бўлган ҳароратда ишлаши мумкин.
Қурилманинг асосий хусусияти — биринчи ёрдамни кўрсатишга қодир эканида, бу ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Инсоннинг ҳаётий кўрсаткичларини назорат қилиш тизими;
- Сунъий нафас олдириш аппарати;
- Инфузион даволаш модули;
- В-ултратовуш текширув тизими;
- юрак ритмини тиклаш учун дефибриллятор;
- Юрак-ўпка реанимацияси;
- Кислород етказиб бериш тизими.
Бундай кенг қамровли функционаллик роботга фавқулодда вазиятларда жуда муҳим бўлган “йўл-йўлакай” тез ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, ушбу роботга қуйидаги соҳаларда талаб юқори:
- Табиий офатлар пайтидаги қутқарув операцияларида;
- Ҳарбий шароитларда (жангчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш учун);
- Мураккаб саноат ва шаҳар аварияларида;
- Касалхонагача ва касалхона ичидаги тиббий ёрдамда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу янгилик фавқулодда тиббий ёрдам соҳасидаги сунъий интеллект бўшлиғини тўлдиради. Анъанавий қутқарув усуллари кўпинча кўп вақт ва мутахассисларни талаб қиладиган бир пайтда, робот тезкор, аниқ ва мустақил равишда ҳаракатлана олади.
“Ушбу лойиҳа Хитойнинг шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради, уни янада самарали қилиб, технологик жиҳатдан илғорлаштиради”, — деб таъкидлади Poseidon корпорацияси.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбул аэропортида танасига олтинни яширган ҳолда кирган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Жаҳон | 19:10
-
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Ўзбекистон | 19:00
-
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Жаҳон | 18:55
-
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
Жаҳон | 17:37
Мавзуга оид

13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025