Жаҳон | 11:48 / 29.03.2025
1983
2 дақиқада ўқилади

ХВЖ Украина учун кўп миллионлик ёрдам траншини тасдиқлади 

ХВЖ Ижроия кенгаши тўрт йиллик EFF дастури доирасида Киевга 400 миллион АҚШ доллари ажратишни маъқуллади. Украина иқтисодиёти қийин шароитларга қарамай барқарорлигича қолмоқда, деб ҳисоблайди ХВЖ.

Фото: ullstein bild - Imagebroker.net

Украина ўз бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)дан навбатдаги молиявий ёрдам транши олади — тахминан 400 миллион доллар. 28 март, жума куни Украина учун кенгайтирилган молиялаштириш дастурини кўриб чиқишни якунлаган Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши қарори ташкилотнинг веб-сайтида эълон қилинди

«Украина иқтисодиёти барқарорлигича қолмоқда ва EFF дастурининг ишлаши қийин муҳитга қарамай кучли бўлиб турибди», дейилади ҳужжатда.

Украина ҳукумати веб-сайтида айтилишича, ХВЖ EFF дастури доирасида 2023 йилдан 2027 йилгача бўлган даврда режалаштирилган 15,5 миллиард АҚШ долларидан тахминан 9,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги етти транш аллақачон давлат бюджетига тушди.

«Украинанинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш имконини берувчи қўллаб-қувватлаши ва тажрибаси учун Халқаро валюта жамғармасига миннатдорчилик билдираман. Биз биргаликда аниқланган ислоҳотларни амалга ошириш устида ишлашни давом эттирмоқдамиз», — деди Украина молия вазири Сергей Марченко.

Мавзуга оид