Зеленский АҚШнинг ҳарбий ёрдамини қарз деб тан олишдан бош тортди
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШдан фойдали қазилма бойликларни ўзлаштириш бўйича янгиланган келишув лойиҳасини қабул қилганини маълум қилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, у ҳали ҳужжатни ўрганмаган.

Володимир Зеленский. Фото: ТСН
Шунга қарамай, Зеленский Украина АҚШ томонидан тақдим этилган ҳарбий ёрдамни қарз сифатида кўриб чиқмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Биз қарзларни қабул қилмаймиз. <…> Камида, ўтмиш ҳақида гапиряпмиз. Агар келгусида қандайдир истиқболлар, янги қўллаб-қувватлаш пакетлари бўлса, у ҳолда Америка Қўшма Штатлари, эҳтимол, муайян шартларни қўйиши мумкин», — деб президент сўзларини келтирмоқда УНИАН.
Зеленскийнинг таъкидлашича, у келишувнинг янги матнини қонунчилик хавф-хатарлари юзасидан ҳуқуқий таҳлилдан сўнг кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
«Агар биз учун қандайдир хатарли жиҳатлар бўлса, албатта, мен уларни жамиятимиз билан ҳеч қандай сирсиз муҳокама қиламан», — деди у.
Бундан аввал АҚШ Украинага фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича батафсил таклифни тақдим этган эди. Украина ҳукуматидаги манбаларга таяниб, маҳаллий «Суспилне» нашрининг хабар беришича, ишчи гуруҳ ушбу вариантни таҳлил қилмоқда. Бироқ нашрнинг суҳбатдошлари фикрича, янги лойиҳа аввалроқ келишилган доиравий битим билан солиштирганда «орқага қадам» ҳисобланади.
«Европейская правда» нашри ҳужжат мазмунига таяниб, янги келишув лойиҳаси аввал Зеленский рад этган шартноманинг дастлабки вариантига жуда ўхшашлигини қайд этди.
Жумладан, унда АҚШнинг ҳарбий ёрдами учун компенсация тўлаш банди мавжуд. Келишув шартларига кўра, Украина Америка Қўшма Штатларига етказилган қурол-аслаҳа учун камида 100 миллиард доллар миқдорида компенсация тўлаши лозим бўлади, бу сумма эса йилига 4 фоизга ошиб бораверади. Яъни, Киев тўловларни қанча кечиктирса, шунча кўпроқ тўлашга мажбур бўлади.
Financial Times’нинг хабар беришича, Украина ҳукуматидаги уч нафар юқори лавозимли амалдор Киев яқин вақт ичида ушбу келишувни имзоламаслигини маълум қилган. Чунки таклиф этилаётган шартлар «адолатсиз» ва «талончилик» ,деб баҳоланган. Хусусан, янги вариант Украинадаги барча фойдали қазилма ресурсларини, жумладан нефт ва газни, шунингдек, асосий инфратузилмани — темирйўллар, қувурлар, портлар ва қайта ишлаш корхоналарини қамраб олади.
Bloomberg маълумотига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги инфратузилмавий ва ресурс лойиҳаларига инвестиция киритишда «биринчи таклиф ҳуқуқи»ни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Америка компаниялари Украина ресурсларини харид қилишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Украинани тиклаш учун яратиладиган махсус инвестиция жамғармаси назорати АҚШнинг Халқаро ривожланиш молия корпорациясига топширилиши кўзда тутилмоқда. Украина ушбу жамғармага янги инфратузилмавий лойиҳалар ва фойдали қазилмаларни қазиб олишдан тушадиган даромадларнинг 50 фоизини ўтказиши шарт бўлади.
Янги лойиҳада АҚШнинг Украинадаги ядровий инфратузилмага эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақида банд мавжуд эмас, бироқ FT нашрининг таъкидлашича, Киевда бу масала кейинчалик кўтарилиши мумкинлигидан хавотир бор.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 форвард
Спорт | 15:30
-
Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди
Ўзбекистон | 14:56
-
“Етим қолган невараларим кўзига қарай олмаяпман” — Попда оёғи синиши билан операция қилинган бемор вафот этди
Жамият | 14:46
-
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил
Ўзбекистон | 14:38
Мавзуга оид

11:41
Америкалик аёл 180 та кимётерапияни бошдан ўтказди

10:16
Трамп: Россияда ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш учун дедлайн бор

08:16
Полша АҚШ билан 2 млрд долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича шартнома тузади

08:07