Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди
Росприроднадзор Қора денгиздаги мазутнинг тўкилишидан атроф-муҳитга етказилган зарарни деярли 85 миллиард рублга баҳолади. Мазут 15 декабрда Керч бўғозида "Волгонефт" икки танкерининг чўкиши оқибатида денгизга сизиб чиқди.

Фото: TASS
Росприроднадзор Қора денгизда мазут тўкилиши натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарни деярли 85 миллиард рублга баҳолади, деди агентлик раҳбари Светлана Родионова 4 апрел, жума куни танкерлар ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, зарарни "Волгонефть-212" ва "Волгонефть-239" танкерлари эгалари қоплаши керак: "Кама Шиппинг" - 49,4 млрд рубл, "Волгатранснефть" - 35,4 млрд рубл. Родионованинг таъкидлашича, компаниялар етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаши учун бир ой вақт бор, шундан сўнг даъволар судга юборилади.
Йиғилишда Россия транспорт вазири Роман Старовоит танкер ҳалокати сабабларини текшириш якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, асосий сабаб «кема капитанлари ва кема эгаларининг Азов денгизи ва Керч бўғози денгиз ҳудудларида елканли кемалар учун мавсумга қўйилган чекловларга риоя қилмагани». Старовойт, шунингдек, «кема экипажлари Россия Транспорт вазирлигининг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ малакали ходимлар билан таъминланмаган» деб даъво қилмоқда.
"Кама Шиппинг" компанияси "Волгонефть-212" танкерининг чўкиб кетишида айбини тан олмади. Ташкилот судга тақдим этган ҳужжатларни қўшиш тўғрисидаги аризада кеманинг эгаси «Каматрансойл» компанияси экани, «Кама Шиппинг» эса кемаларни ижарага берувчи эканлиги кўрсатилган. Иккала ташкилотга қарши даъво "Морспасслужба" томонидан берилган — у танкер ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни бажарганлик учун қилинган харажатларни қоплаш билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

13:25 / 20.01.2025
Кубан пляжларидаги 24 та участкада - мазутнинг такрорий сизиб чиқиши

10:30 / 20.01.2025