10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
ФВВ қутқарувчилари Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда қамалиб қолган она ва болани қутқарди. Бу сўнгги 10 кунда Тошкент шаҳрида лифтда қамалиб қолиш билан боғлиқ 5-ҳолат.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда лифтда қамалиб қолиш ҳолатлари кўпаймоқда. Қутқарувчилар яқин кунларда 5 ҳолатда лифт ичида қолиб кетган фуқароларни олиб чиқишди.
ФВВ хабарига кўра, бугун, 9 апрел куни соат 11:51 да пойтахт ФВБга “112” тизими орқали Мирзо Улуғбек тумани Авайхон кўчасида жойлашган “дом”лардан биридаги лифтда фуқаролар қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Айтилган манзилга зудлик билан ФВБ қутқарувчилари етиб борган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, ичидаги она ва бола соғ-саломат қутқарилган.
Мирзо Улуғбек туманида 2025 йил 3 апрел куни ҳам лифтда қамалиб қолиш ҳолати кузатилганди. Ўша куни соат 3:40 да туманнинг Ниёзбек йўли 6-тор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, унинг ичида фуқаролар қолиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Манзилга етиб борган қутқарувчилар лифтни очиб, ичкаридагиларни олиб чиқишган.
Шу каби ҳолатлар 1 ва 7 апрел кунлари Юнусобод, 8 апрел куни эса Шайхонтоҳур туманида кузатилган. Шайхонтоҳурдаги ҳолатда лифтда қамалиб қолганлар ён девордан туйнук очиш орқали олиб чиқилган.
Олдинроқ Яшнобод тумани Нормуҳаммедов даҳаси 12-уйнинг лифтида ҳам носозлик юз берганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, лифт ичидаги одамлари билан бирга ҳаракатдан тўхтаб қолган. Ўшанда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева Яшнобод тумани ҳокими, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳолатни жойига бориб муҳокама қилган эди.
Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутахассиси Ҳусниддин Шодиев Kun.uz билан суҳбатда лифтлардаги нохуш ҳолатларнинг сабабларига тўхталганди. Вазирлик масъул май ойига қадар “Хавфсиз лифт” платформаси ишлаб чиқилиб, жорий қилинишини билдирган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Жаҳон | 08:57
-
Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Ўзбекистон | 08:52
Мавзуга оид

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025