Трамп божлар жорий этиши туфайли 500 млн доллар йўқотди
Трампнинг тарифлари фонд бозорларини инқирозга олиб келди ва бунинг натижасида унинг ўз бойлиги катта зарар кўрди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, унинг активлари қиймати тахминан ярим миллиард долларга тушиб кетган.

Фото: Nathan Howard
Forbes журналистларининг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий қилинган импорт божлари туфайли унинг шахсий бойлиги 500 миллион долларга камайди. Нашрнинг 8 апрел, сешанба куни ёзишича, божлар оширилган куни, 2 апрелда Трампнинг бойлиги 4,7 миллиард долларга баҳоланган, бироқ орадан бир ҳафта ўтмасдан унинг қиймати тахминан 4,2 миллиард долларга тушган.
Оқ уй раҳбари Trump Media and Technology Group акциялари қийматининг пасайиши туфайли тахминан 170 миллион доллар йўқотди, савдонинг сўнгги уч кунида улар 8 фоизга арзонлади. Қолган йўқотишлар тижорат кўчмас мулки (90 миллион), голф бизнеси (тахминан 70 миллион), меҳмонхона ва курорт бизнеси (65 миллион), криптовалюта ҳамда Трамп бизнесга эга бўлган ёки сармояси бўлган бошқа соҳалардаги пасайиш билан боғлиқ.
Доналд Трампнинг тарафдори, миллиардер Илон Маск ҳам республикачиларнинг иқтисодий сиёсатидан жабр кўрди: Business Insider ёзганидек, Space X раҳбарининг бойлиги 2 апрелдан бошлаб 35 миллиард долларга камайди, 8 апрелга келиб эса у 298 миллиард долларга баҳоланди (ва Bloomberg маълумотларига кўра, 9 апрел ҳолатига кўра у аллақачон 290 миллиард долларни ташкил этган). Шу билан бирга, The Washington Post нашрининг ёзишича, Маск Трампдан божлар жорий қилмасликни шахсан ўзи сўраган, бироқ унинг уринишлари самарасиз кетган.
Bloomberg агентлигининг миллиардерлар индекси маълумотларига кўра, дунёнинг энг бой 10 кишиси қимматли қоғозлар бозоридаги пасайиш натижасида уч кун ичида 172 миллиард доллар йўқотган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

18:37 / 22.04.2025
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди

12:18 / 22.04.2025
Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

00:45 / 22.04.2025