Охирги пайтларда ташқи қарз масаласи ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, долзарб мавзулардан бирига айланиб улгурди.
Кўп ҳолатларда молия соҳасидаги мутахассислар томонидан давлатнинг ташқи қарзи макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис мамлакатнинг ташқи қарзи билан боғлиқ вазиятни тўла акс эттирадиган кўрсаткичлардан бири сифатида давлат умумий қарзининг ЯИМга нисбати олинади.
Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг тавсияси ҳамда таснифига кўра, иқтисодиёти ривожланаётган, бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги мамлакатлар учун жами давлат қарзи ЯИМга нисбатан 75 фоиздан (дисконтланганда 70 фоиз), давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 55 фоиздан (дисконтланганда 50 фоиз) ошмаслиги тавсия этилган.
Бироқ кўплаб мамлакатлар, хусусан ривожланган мамлакатлар ҳам ўнлаб йиллар давомида юқори давлат қарзи билан яшаб келмоқда. Масалан, Франция, Италия ва Японияда бу кўрсаткич 100 фоиздан ошади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 2024 йилда Франциянинг умумий ташқи қарзи мамлакат ЯИМнинг 236 фоизини ташкил қилган ҳолда 7,3 трлн долларни, Италиянинг ташқи қарзи мамлакат ЯИМнинг 129 фоизини ташкил қилиб
















