Redmi A5 ўзининг янги замонавий дизайни билан диққатни тортади. У мукаммал текис рамка ва камера учун янгиланган металл безакка эга. Смартфон бир неча нафис ранг вариантларида тақдим этилади, ҳар бири ўзгача услубни намоён этади: Тун ёғдуси¹ (Midnight Black) ва Қумтош тилла¹ (Sand Gold) – доғ тушмайдиган мато юзаси билан севимли классик кўринишда, яшил¹ ва кўк¹ ранглар табиатдан илҳомланиб, сув юзасидаги мавжлар каби безакларга эга. Фақат 8,26 мм қалинликдаги² ён томони билан Redmi A5 ҳам визуал жозибадорлик, ҳам қулай ушлаш имконини бирлаштиради.
Рамкаси ингичка ва нозик бўлиб, Redmi A5 6,88 дюймли катта дисплей билан таъминланган ва 120 Гц³гача янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди – бу эса видеотомоша, ижтимоий тармоқларда ўтириш ва китоб ўқишни янада жозибадор қилади. Ҳатто қўллар нам бўлган ҳолатда ҳам wet touch технологияси туфайли экран сезгирлиги сақланади. Кўзни ҳимоя қилувчи TÜV Rheinland сертификатига эга эканлиги ва DC dimming ёруғликни софлаштириш функцияси туфайли узоқ вақт экрандан фойдаланиш осонлашади.
Бундан ташқари, Redmi A5 сунъий интеллект ёрдамидаги 32 МПли иккита камера модули билан тасвир сифатида сезиларли яхшиланишни амалга оширди. Янги, каттароқ сенсор орқали у олдинги авлодга нисбатан 18% кўпроқ ёруғлик қабул қилади⁴ – бу эса тунги суратларда аниқлик ва равшанликни янада оширади. Ҳатто ёруғлик етарли бўлмаган шароитда ҳам, камера суратларни равшан ва жонли тарзда қайд этади. Олд панелда 8 МП selfie камераси табиий ва деталларга бой портретлар суратга олади. Шунингдек, дисплей орқали яратиладиган ёруғлик ҳалқаси туфайли, ҳатто кам ёруғликда ҳам ёрқин селфи суратга олиш мумкин. Бу имкониятлар туфайли Redmi A5 ҳар қандай вазиятда хотираларга бой суратлар олишни енгиллаштиради.
Камерадаги ютуқлардан ташқари, Redmi A5 ҳар куни фаол ҳаёт тарзи олиб борувчилар учун ишлаб чиқилган. UNISOC T7250 саккиз ядроли процессори ва 8 ГБгача кенгайтирилувчи ОЗУ⁵ туфайли у бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани бемалол бажаради. Барқарор ишлаш билан бирга, у батарея самарадорлигини ҳам йўқотмайди: 5200 мА/соат⁶ аккумулятор билан бир зарядда 20 соатдан ортиқ видео томоша қилиш⁷ ва 9 соатдан зиёд ўйин ўйнаш⁷ имконини беради.
Қулайликни янада ошириш мақсадида Redmi A5 юқори хавфсизликни таъминловчи ён томонга жойлаштирилган бармоқ изи сканери ва юзни таниб олиш орқали қурилмани қулфдан чиқаришни ҳам таклиф қилади. Шунингдек, 3,5 мм қулоқчин улагичи орқали сифатли овоздан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Нархлар ва сотувлар
Redmi A5 қора¹, олтин¹, яшил¹ ва кўк¹ рангларда, бир неча оператив хотира ва сақлаш конфигурациясида тақдим этилади:
- Redmi A5 3 ГБ + 64 ГБ











