Бош прокуратура хабар беришича, текширишда, хусусан, қуйидаги ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди:

  • Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 метр куб қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд;
  • “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 метр куб қисми йўл очиш учун текисланиб, 2,2 млрд;
  • Паркент туманида “Қоровултепа” ёдгорлигининг 941 метр куб қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 метр куб қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
  • Пискент туманида “Мингтепа” (милоддан аввалги V аср) ёдгорлигининг 7000 метр куб қисми бузилиб, 231 млрд;
  • Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V–VI асрлар) ёдгорлигининг 658 метр куб қисми техника ёрдамида қазилиб, 21 млрд;
  • Юқори Чирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 43 метр куб қисми текисланиб, 1,3 млрд;
  • Ўрта Чирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 метр куб қисми бузилиб, 1,7 млрд;
  • Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III–VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 метр қисми бузилиб, 1,2 млрд сўм.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.