Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, тезкор тадбир унинг Қўштепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган.
Маълум қилинишича, фуқаро С.Қ.нинг Хумдон маҳалласидаги иссиқхонаси умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари улангани юзасидан далолатнома тузилган.
Қўштепа тумани ЭТК муҳандиси Д.Т. ушбу далолатномани йўқ қилиб беришни ваъда қилган. Департамент маълумотига кўра, у бунинг эвазига 3 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари билан фирибгарликка суиқасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








