Бироқ муаммо фақатгина мавсумда эмас. Цистит ҳақида ҳанузгача ошкора айтилмайди. Одамлар белгиларни айтишдан уялишади, ҳатто энг яқинларига ҳам айтишмайди, шифокор кўригини ортга суришади. Шу сабабли касаллик кўп ҳолларда сурункали тус олади.
Цистит нима?
“Цистит — бу сийдик пуфагининг шиллиқ қаватининг яллиғланиши, — деб тушунтиради 20 йиллик тажрибага эга олий тоифали шифокор Телман Нуралиев. Уни кўп ҳолларда бактериологик инфекция келтириб чиқаради. Лекин совуқ ейиш, стресс, интим гигиенанинг бузилиши, синтетик ич кийим, жинсий ҳаётнинг бошланиши каби сабаблар триггер бўлиши мумкин”.
Аёллар анатомик хусусиятлари сабаб циститга кўпроқ дуч келишади: бактерияларнинг тез тушиши учун шароит яратади. Лекин эркакларда ҳам цистит учрайди — одатда у бошқа таносил касалликлари билан боғлиқ бўлади.
Асал ойи цистити — бу мифми?
Йўқ. Бу ҳақиқат ва кам учрамайдиган ҳолат.
“Яллиғланиш айниқса тўйдан бир ҳафта кейин вужудга келади. Интим гигиенага амал қилмаслик, шунингдек организмнинг янги шароитларга адаптацияси сабаб бўлиши мумкин. Цистит — бу уятли нарса эмас. Бу оддий тиббий ҳолат”, — деб таъкидлайди шифокор.
Циститнинг белгилари
“Ачишиш, санчиш, тез-тез сийиш — бу шифокорга мурожаат қилиш учун асос бўла олади. Ўзи ўтиб кетишидан умид қилиб, ортга суриш керак эмас. Қанча тез даволашни бошласангиз, у шунча осон ва тез бўлади”, — дейди Нуралиев.
Биринчи белгиларданоқ терапияни ўзингиз бошлашингиз мумкин. Дорихоналарда самарали Европада ишлаб чиқазилган препаратлар мавжуд — асоси фуразидин бўлган уросептиклар. Бу дори воситалари маҳаллий таъсир қилади, ичак ва қин микрофлорасини бузмайди ҳамда кенг қамровли антибиотикларнинг юмшоқ аналоги саналади.
Нега аёллар урологга эмас, балки гинекологга боришади?
Кўпинча беморлар аёллар “у ер” оғриса, демак гинекологга бориш керак деб ўйлашади. Бу хато. Циститда айнан урологга мурожаат қилиш керак. Лекин айрим ҳолларда, асоратлар бўлганида биз бирга ишлаймиз”, — деб тушунтиради доктор.












