Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Навоийда "ақлли шаҳар" инфратузилмасини амалга оширмоқчи
Шанҳай импорт ва экспорт палатаси билан ҳамкорликда Хитой ҳудудлари ва Навоий вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бизнес-форум ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон томонидан Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Элбек Ғаффоров бошчилигидаги делегация, шунингдек, Хитойнинг 50 дан ортиқ йирик компания вакиллари қатнашди.
Тадбир доирасида Хитой компаниялари вакиллари билан Навоий вилояти ҳудудида "ақлли шаҳар" инфратузилмаси, "яшил" энергетика, мебель ва автомобил эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Якунда ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Сафар давомида Навоий вилояти делегацияси вакиллари Хитойнинг йирик компаниялари фаолияти билан бевосита танишди. Шунингдек, корхоналар раҳбарияти билан Навоий вилоятида биргаликда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш тўғрисида фикр алмашди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026