2025 йилнинг январ-июн ойларида 783,7 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 255,1 минг нафарга ёки 48,3 % га ошган.

Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Россиядан келган - 166,6 минг нафар. Иккинчи ўринда Туркманистон турибди — 123 минг нафар. Юқори учликни Қозоғистон якунлаган - 77,7 минг нафар сайёҳ.

Шунингдек, Қирғизистон (71,6 минг нафар), Тожикистон (49,1 минг нафар), Хитой (39,1 минг нафар), Туркия (29,3 минг нафар), Ҳиндистон (22 минг нафар), Италия (18,6 минг нафар) ва Жанубий Корея (14,9 минг нафар) юқори ўнталикдан ўрин олган.