Жамият | 13:38 / 25.08.2025
1509
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тарвуздан заҳарланиш ҳолати кўпайгани рад этилди

Facebook ижтимоий тармоғида пойтахтда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабар эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси маълум қилишича, ҳозирги кунда пойтахт аҳолиси ўртасида тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кетма-кет қайд этилаётгани бўйича юқумли касалликлар шифохонасидан тезкор хабарномалар келиб тушгани йўқ. 

Тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб кетяпти, деган хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, текширувдан ўтмаган ҳолда йўл ёқаларида сотилаётган полиз маҳсулотларини харид қилмаслик, фақатгина ишончли ва рухсат этилган савдо нуқталарида, тўғри шароитда сотилаётган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид