Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парубийнинг ўлдирилиши: СБУ гумондор қўлга олингани ҳақида хабар берди
Украина ички ишлар вазири Игор Клименко ва СБУ раҳбари Васил Малюк Зеленскийга Андрей Парубий қотиллигида гумонланувчининг қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Фото: Roman Baluk/REUTERS
Олий раданинг собиқ спикери Андрей Парубийнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 1 сентябр, душанбага ўтар кечаси Telegramʼда маълум қилди ва бу маълумотни унга Украина ички ишлар вазири Игор Клименко ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Васил Малюк тақдим этганини таъкидлади.
«Керакли тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мен мавжуд маълумотларни жамоатчиликка тақдим этишни буюрдим», — деди Зеленский ва «бу даҳшатли қотилликнинг барча ҳолатлари аниқланиши керак» дея қайд этди.
Шу билан бирга, СБУ Telegramʼда эркак СБУ ходимлари, Миллий полиция ва Бош прокуратура иштирокида Хмелницкий вилоятида қўлга олингани ҳақида хабар берди. «Жиноят фош этилди ва қўлга олиш Украина президенти Володимир Зеленскийнинг шахсий назорати остида эди», — дейилади постда.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
09:10 / 28.02.2026