Мулоқот аввалида Британия томонига ХМБМ фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дунёнинг бир қатор университетлари, шу жумладан Британия олийгоҳлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим тизимига академик ва касбий дастурларни жорий этиш ҳамда талабалар учун академик мобиллик ва халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар турли йўналишларда, хусусан dual diploma дастурлари ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича экспертлар даражасида ишчи музокараларни уюштириш тўғрисида келишувларга эришилди.












