Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурхондарёда автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўртасидаги онлайн вебинар ташкил этилди.
Фото: Дунё
Вебинарда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши Туркия-Ўзбекистон қўмитаси бошқарув аъзоси Жем Акер, Сурхондарё вилояти ҳокимияти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси масъуллари, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ва Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси дипломатлари, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган йирик турк инвесторлари ва бошқа компаниялар вакиллари қатнашди.
Учрашув Сурхондарё вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ҳамда бошқа бир қатор соҳалардаги салоҳиятини Туркиядаги ишбилармон доира вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган Туркиянинг Türk Global Center компанияси бошқарув кенгаши раиси Ашкин Юрдакул ва HumAgro компанияси ҳаммуассиси Халук Кўксалан лойиҳалари ҳақида тўхталди.
Туркия бизнеси вакиллари Сурхондарё вилоятида энергетика, савдо, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш каби бир қатор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026