Теледастурларда Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг энергетика соҳасида ўтказилган конференциядаги иштироки ва нутқи батафсил ёритилган.
Маълум қилинишича, вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ўз чиқишида, иштирокчиларни Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистоннинг иқтисодий-ижтимоий тикланишига қаратилган ташаббуслари билан таништирган.
"Хусусан, Ўзбекистон Афғонистонни электр энергияси билан таъминлаб, нафақат афғон халқига, балки мамлакат саноатини ривожланишига катта ҳисса қўшаётгани қайд этилди", – дейилган лавҳаларда.
Афғонистон ОАВ таъкидига кўра, анжуманда Ўзбекистон ташаббуси билан 500 КВт "Сурхон-Пули-Хумри" электр энергиясини етказиб бериш линиясини қуриш бўйича лойиҳа ишга туширилаётгани маълум қилинган.














