Кеча, 17 сентябр куни соат 11:24 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Сайрам” МФЙ, Сайрам кўчасида кўп қаватли уйнинг худудида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:29 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:36 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида аниқланишича, кўп қаватли уйнинг ҳудудида бўлган 5 кв м майдонда пенопласт қолдиқлари ёнган.
Айтилган манзилдаги ёнғин "Акай city" ҳудудида содир бўлмагани маълум қилинди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.











