Poly material компаниясининг корпоратив алоқалар бўйича бош директори Стивен Алтманн-Рихер мулоқот аввалида Ўзбекистоннинг чиқиндилар соҳасини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини ва бу борада миллий стратегия ишлаб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.
Музокаралар якунида Poly material компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Poly material компанияси 2015 йилда Лондонда таъсис этилган. Дунёда биринчи бўлиб пластик моддаларни табиий парчаланишга олиб келадиган инновацион технология ишлаб чиққан. Компания лабораторияси Лондон Қироллик коллежи (London Imperial College) кампусида жойлашган.











