Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси экополиция ходимлари дрон ёрдамида ўтказган назорат рейди давомида Кўкча маҳалласи ҳудудидаги яйлов ер майдонида қонунбузилиш ҳолатини аниқлади.

Маълум қилинишича, фуқаро Б.Г. ўзига тегишли бўлмаган ҳудуддан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олган. Мутахассислар ўрганиш ва ҳисоб-китоб ишларидан сўнг атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини 8,9 млрд сўм деб баҳолаган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш, қонуний чора кўриш ва етказилган зарарни ундириш масаласини ҳал қилиш учун вилоят прокуратурасига юборилган.