Вазир Шариф Фаруқнинг айтишича, ички савдо тизимини такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва бозорлар барқарорлигини таъминлаш вазирликнинг стратегик йўналишлари ҳисобланади.
Учрашувда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, логистика ҳамда таъминот ва тарқатиш тизимларини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларга эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг асосий маҳсулотларни кузатиш бўйича замонавий рақамли тажриба билан танишилди. Қайд этилишича, бу тизим шаффофликни кучайтириш, назоратни самарали ташкил этиш ва аҳолига маҳсулотларни мунтазам етказиб беришга ёрдам беради.
Музокаралар чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва ишбилармонлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш томонлар манфаатига тўлиқ жавоб бериши тасдиқланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон инвестицияларини Миср бозорига жалб қилиш ва савдо соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.















