Ҳодиса 2026 йил 1 октябр куни соат 23:59 да Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўли кўчасида содир бўлган. Келтирилган маълумотга кўра, дарахт йўлда ҳаракатланаётган автомашина устига синиб қулаган.
Воқеадан сўнг ҳудудга зудлик билан қутқарув экипажлари ҳамда ҳамкор хизматлар жалб этилган. Улар ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва йўлни ҳаракат учун очиш чораларини кўрган.
Олиб борилган тезкор ишлар натижасида йўлдаги тўсиқлар бартараф қилиниб, мазкур ҳудудда автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.
Хабарда алоҳида қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Автомобилда нечта киши бўлгани, транспорт воситасининг русуми ва унга етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.
Дарахтнинг нима сабабдан синиб қулаганига ҳам ҳозирча аниқлик киритилмаган.














