Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент АҚШ етакчи компаниялари билан муҳим минераллар соҳасидаги шерикликни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрига ташрифи чоғида АҚШ етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
Делегация таркибида учрашувда «Traxys» компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби вице-президенти Жон Бредфорд, «FLSmidth» компанияси катта вице-президенти Питер Фланаган, «McKinsey» компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Ермолай Солженицин ва «Go Green Partners» компанияси бош директори Михаил Седой қатнашди.
АҚШ етакчи компания ва ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

«Traxys» муҳим хомашё ва минераллар, шу жумладан энергетик ўтиш учун зарур бўлган хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания билан биргаликда геология-қидирув ва конларни ўзлаштириш соҳасида 1 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилган. Муҳим минералларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва барқарор етказиб бериш занжирларини яратиш соҳасида илғор технологиялар ва билимларни жорий этиш бўйича битим ва «йўл харитаси» қабул қилинди.
Колорадо кончилик мактаби тоғ-кон саноати учун мутахассислар тайёрлаш бўйича етакчи муҳандислик университетидир. Ушбу таълим муассасаси билан Ўзбекистон геология фанлари университети қошида Компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

«FLSmidth» тоғ-кон ва бойитиш саноати учун технологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания мамлакатимиз мис саноатини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.
«McKinsey» тоғ-кон саноати корхоналарини бошқариш, консалтинг ва стратегик ривожлантириш соҳасида илғор компания ҳисобланади. Компания билан биргаликда мамлакатимиз хомашё базасини ривожлантириш, тоғ-кон саноати қувватларини кенгайтириш ва уни чуқур трансформация қилиш стратегияси тайёрланди.
«Go Green Partners» «яшил» энергетика учун муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритишга ихтисослашган. Компания истиқболли майдонларда геологик қидирув ишларини олиб боришни режалаштирмоқда.
Мазкур компанияларнинг умумий капиталлашуви 20 миллиард АҚШ долларидан ошади.
Лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги таклифлар тайёрлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишилди.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025