Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Blackrock инвестиция компанияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон раҳбари компания катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлеси билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрига амалий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Blackrock инвестиция компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлеси билан учрашди.
Blackrock – Американинг активлар ва фондларни бошқариш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик инвестиция компанияси. Компания активлари 11 триллион АҚШ долларидан ошади.
АҚШ етакчи компанияси билан стратегик шерикликни, энг аввало, энергетика, транспорт ва сув инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Қўшма фонд ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди. Тез фурсатда Платформа концепцияси келишилади ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.

Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026