Нукус шаҳрида 5–6 октябрь кунлари Марказий Осиё педагоглари халқаро форуми ўтказилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу форумда Марказий Осиё давлатлари таълим тизими вакиллари, педагоглар, хорижий ҳамкорлар ва халқаро экспертлар қатнашади.

Хабар қилинишича, форумда инновацион методлар ва ўқитиш технологиялари, рақамли таълим имкониятлари ҳамда экологик тарбия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.