Ўзбекистонда саноат субъектлари сони 57,8 мингтага етди. Расмий маълумотларга кўра, тармоқлар кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланган бўлиб, етакчи ўринни озиқ-овқат саноати эгалламоқда:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 11,5 мингта (тахм. 20 фоиз);
  • бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 8,2 мингта (тахм. 14 фоиз);
  • кийим ишлаб чиқариш — 5,8 мингта (тахм. 10 фоиз);
  • тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 4,7 мингта (тахм. 8 фоиз);
  • мебел ишлаб чиқариш — 4,0 мингта (тахм. 7 фоиз);
  • тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 3,6 мингта (тахм. 6 фоиз);
  • резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 2,7 мингта (тахм. 5 фоиз).

Қолган қисми саноатнинг бошқа йўналишларига тўғри келади. Маълумотга кўра, корхоналар сони бўйича озиқ-овқат тармоғи нометалл минерал маҳсулотлар ва кийим ишлаб чиқаришидан олдинда келмоқда.