Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Микромолия банклари ҳам капитал талаби доирасига киритилди
Адлия вазирлиги 2025 йил 28 октябрда “Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомни рўйхатдан ўтказди. Ҳужжат капитал етарлилиги талабларини микромолия банкларига ҳам татбиқ этади.
Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлиги (етарлилиги) бўйича мезонларни белгилайди ва ҳисоб-китоб тартибини аниқлаштиради.
Унга кўра, янги (фаолиятига 3 йилдан ошмаган) банкларда I даражали капитал миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг камида 70 фоизи бўлиши шарт.
I даражали асосий капитал таркибига қўшилган капитал (оддий акциялар номиналидан юқори тўланган сумма), тақсимланмаган фойда, шунингдек ўтган йиллар қопланмаган зарарлари ва жорий йил зарарлари киради.
Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлар, жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.
Янги меъёрлар банклар барқарорлигини мустаҳкамлаш, капитал сифати ва таваккалчиликни бошқаришнинг шаффофлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:40 / 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк сирларига кенг миқёсда кириш имкониятини олмоқчи
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
20:43 / 15.06.2026
Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди
09:15 / 13.06.2026