Тергов материалларига кўра, айбланувчига Москва ва вилоят ҳудудидаги ҳужумларга тайёргарлик кўришда иштирок этиш бўйича айблов қўйилган. Жиноят иши доирасида қурбон сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари танлангани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2024 йил июл ойида Москва шаҳрининг Синявинская кўчасида полковник автомобили остига ўрнатилган қўлбола мина портлатилган. Ҳодиса натижасида ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи тан жароҳати олган, мол-мулкка етказилган зарар бир неча миллион рубл деб баҳоланган.
Суд мажлисида айбланувчи “айбимни тўлиқ тан оламан” деб баёнот бергани қайд этилди. Иш бўйича суд муҳокамалари давом этмоқда. Қонунга мувофиқ, суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар шахс айбсиз деб ҳисобланади.












