Қўмита қайд этишича, ҳисобот даврида сафарлар мақсадлари қуйидагича тақсимланган:
- саёҳат — 9 236 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 3 114 нафар;
- ўқиш — 304 нафар;
- хизмат юзасидан — 273 нафар;
- даволаниш — 26 нафар.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, АҚШга борувчилар ичида саёҳат асосий улушни ташкил этган, шу билан бирга қариндошларни йўқлаш мақсадидаги ташрифлар ҳам 3 мингдан зиёд даражада қайд этилган. Умуман, 2025 йилнинг тўққиз ойида АҚШ йўналиши бўйича ўзбекистонликларнинг хорижга чиқиш фаоллиги ўсиш тенденциясини сақламоқда.












