Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш ҳужжатини АЭХАга топширди
Венадаги АЭХА бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида»ги Вена конвенциясига қўшилиши ҳақидаги ҳужжат Атом энергияси халқаро агентлиги бош директори Рафаэл Гроссига топширилди. Учрашувда томонлар Тошкентнинг ядровий хавфсизликка доир халқаро мажбуриятларни тезкор қабул қилаётганини қайд этди.
Фото: “Дунё” АА
“Дунё” АА хабарига кўра, маросим АЭХАнинг Венадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Агентлик бош директори Рафаэл Гросси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан 2024 йилдаги Тошкент учрашувида мамлакатнинг қатор ядровий конвенцияларга қўшилиши масалалари муҳокама қилинганини эслатди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон қисқа вақт ичида ядровий соҳадаги тўртта асосий халқаро ҳужжатга қўшилди: «Ядровий хавфсизлик», «Ядровий авария ёки радиациявий авария ҳолатида ёрдам кўрсатиш», «Ядровий фалокат ҳақида барвақт хабар бериш» ҳамда «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида»ги Вена конвенцияси. Гроссининг сўзларига кўра, бу қарорлар давлат раҳбарининг шахсан эътибори ва қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилди.
Маълумот учун, 2025 йил 26 сентябр куни «Ўзбекистоннинг «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) қўшилиши тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Тегишли меъёрий-ҳуқуқий асослар доирасида Ўзбекистон ядро энергетикасини ривожлантириш, жумладан, атом электр станцияси ва кичик модулли реакторлар бўйича ташаббусларни илгари сурмоқда.
Учрашув якунида Рафаэл Гросси Ўзбекистон билан фаол ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Расмий ҳужжатлар кучга кириш тартиблари конвенция талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
14:18 / 29.12.2025
ЗАЭС яқинида таъмирлаш давомида ўт очиш вақтинча тўхтатилди
09:51 / 24.12.2025