Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди
Ўзбекистон U17 жамоаси пеналтилар сериясида хорватиялик ўсмирларни енгди.
Фото: ЎФА
U-17 Жаҳон чемпионати. 1/16 финал
Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1
Голлар: Садриддин Ҳасанов (Сайфиддин Содиқов) 24 (0:1), Тино Кусанович 80, 1:1
Пеналтилар серияси: 3:4
Ўзбекистон: Иброҳим Шокиров (Неъматуллоҳ Рустамжонов, 87), Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баходирхонов (с), Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбаев (Асилбек Алиев, 60), Сайфиддин Содиқов, Абдумалик Анваров (Беҳруз Саидмуродов, 87), Муҳаммадали Мусаханов, Азизбек Абдумўминов, Абубакир Шукуруллаев (Муҳаммад Ҳабибуллаев, 77), 19. Азизбек Эримбетов
Хорватия U-17: Матей Граховач, Петар Костелач, Леон Жакирович, Раул Кумар, Карло Пайсар, Кресмир Радос (Нико Хорват, 46), Павле Смиланич, Тино Кусанович, Патрик Хорват, Дуже Слишкович (Роко Вождович, 46), Жона Бенкотич (Андрия Бурчар, 46)
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Хорватия устидан ғалаба қозонди. 15 ноябр куни бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Ўзбекистон вакиллари ҳисобни очди — ўнг қанотдан оширилган тўпни Садриддин Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Жамоа ҳимояда тартибли ҳаракат қилди, бироқ 80-дақиқада жарима майдони ичида хатога йўл қўйди ва Тино Кусанович вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Бош мураббий Исмоил Исмоилов шундан кейин пеналтилар сериясига тайёргарлик кўришни бошлади ва 87-дақиқада дарвозабонни алмаштиришга қарор қилди: Иброҳим Шокиров ўрнига Неъматулло Рустамжонов майдонга тушди.
Хорватияликлар ғалабани илиб кетиш учун имкониятларга эга бўлди, аммо ҳисоб ўзгармай қолди.
Пеналтилар сериясида эса дарвозабон Рустамжонов ишончни оқлади ва ўзбекистонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлари 1/8 финалга йўл олди, бу босқичда Италия ўсмирларига қарши ўйин 18 ноябр куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:48 / 18.11.2025
Бу жамоа билан йўлим тугади – Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U17 билан хайрлашди
19:26 / 18.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари Италияга ютқазиб, жаҳон чемпионатини тарк этди
22:47 / 11.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватия билан ўйнайди
20:32 / 11.11.2025