Лойиҳа бўйича расмий келишув Италияда имзоланган.

«Бизнинг стратегик қарашларимиз — архитектура, дизайн ва моҳият ягона мазмунда мавжуд бўлган муҳитни шакллантиришдир. Gianfranco Ferré Home билан бу ғоя ўз ифодасини топмоқда», — деб таъкидлади Tenet Group бутик-девелопер асосчиси Тухфатхўжа Анвархўжаев.

Gianfranco Ferré Home бренди халқаро Oniro Group таркибига киради — бу гуруҳ Roberto Cavalli Home Interiors, ETRO Home Interiors, Jacob & Co Haute Living каби йирик luxury-дизайн брендларини бирлаштиради.

Андреа де Фелип, Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси муваққат ишлар вакили:

Италия компанияларининг Ўзбекистондаги муҳим ташаббусларда иштирок этаётгани қувонарлидир. Бундай лойиҳалар турли соҳаларни бирлаштиради ва келгуси ҳамкорлик учун туртки бўлади.

Лойиҳа доирасида Gianfranco Ferré Home Stellar Residence кўп функцияли премиум мажмуасининг интерьер ечимларини ишлаб чиқмоқда. Ҳамкорлик доирасида бренд намунавий апартаментлар, шунингдек, мажмуадаги барча лобби зоналари учун эксклюзив интерьер концепциясини яратади.

Бу ечимлар ўз ичига мебеллар, ёритиш тизимлари ва декоратив элементларни қамраб олади. Айрим мебеллар ва интерьер жиҳозлари фақат ушбу лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилмоқда — бу Stellar Residence'ни ўзгача ноёб дизайн ечимлари билан ажратиб туради. Бу ҳамкорлик натижасида Gianfranco Ferré Home нафақат ўзининг хос эстетикасини тақдим этмоқда, балки Ўзбекистон интерьер савдо соҳасида янги даражани белгилаётгани билан ҳам аҳамиятли.