Ўзбекистон | 08:59
679
1 дақиқада ўқилади

TENET Group жаҳонга машҳур даниялик актёр ва лойиҳа амбассадори Мадс Миккелсен иштирокидаги Sheron Residence расмий имиж ролигини тақдим этди

Ушбу ролик Sheron Residence ва табиат ўртасидаги нозик ўхшашликни ёритиб, ёруғлик, сув, дарахтлар ҳамда очиқ майдонлар орқали лойиҳа фалсафасини очиб беради. Визуал ҳикоя табиатдан илҳомланган сокинлик, уйғунлик ҳамда табиий ҳаёт маромини акс эттиради.

Фото: TENET Group

Мадс Миккелсен томонидан ижро этилган монолог роликнинг ҳиссий асосини ташкил этади. Эркинлик ва ҳаётий қадриятлар ҳақида мулоҳаза юритар экан, қаҳрамон оддий, бироқ муҳим бир ҳақиқатни англаб етади: чинакам эркинлик — бу тин олиш, нафас ростлаш ва ички хотиржамликни ҳис этиш имкониятидир. Айнан шу ғоя Sheron Residence фалсафаси асосида ётади.

Расмий ролик TENET Group’нинг Instagram ва YouTube саҳифаларига жойлаштирилган. Шунингдек, видео бутун Тошкент шаҳри бўйлаб кинотеатрлар ва LED экранларда намойиш этилиб, компаниянинг янги лойиҳаси билан кенг аудиторияни таништириб келмоқда.

Tenet Group | Sheron Residence

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш