Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши аниқланди
Давлат хариди бўйича тендерда икки МЧЖ танлов ғолиби ва захирадаги ғолиб деб топилган. Тендернинг яна бир иштирокчиси эса сохта маълумот асосида тендердан четлаштирилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “СурхондарёқурилишИнвест” ДМ буюртмаси асосида ўтказилган давлат харидида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Агентлик хабарида айтилишича, давлат муассасаси томонидан Танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази орқали Бойсун туманидаги бошланғич нархи 38,5 млрд сўм бўлган «Ҳангаронсой» сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш орқали экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш объектига бош пудратчи аниқлаш учун “Шаффоф қурилиш” махсус ахборот платформаси тизимига эълон берилган.
Электрон тартибда расмийлаштирилган баённомага кўра, ушбу давлат харидида 36,5 млрд сўмлик таклиф билан «Д.Й.Т.» МЧЖ танлов ғолиби, 38,5 млрд сўмлик таклиф билан «М.И.Т.» ХК захирадаги ғолиб деб топилган.
Аниқланишича, тендернинг яна бир иштирокчиси — «Ф.» МЧЖнинг солиқ ҳисоб варағига ноқонуний аралашув йўли билан солиқдан қарздорлик мавжудлиги ҳақида сохта маълумот киритилган.
Натижада жамият “Шаффоф қурилиш” махсус ахборот платформаси орқали тендер жараёнидан асоссиз равишда четлаштирилган.
Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида мазкур хариднинг бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Мавзуга оид
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
13:26 / 17.12.2025
ДХШ қонунчилигида тендер ва тўғридан тўғри музокаралар тартиби ўзгаради
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025