Жамият | 14:42 / 17.11.2025
1662
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор она ва ўғил ўртасида вена трансплантацияси амалга оширилди

Миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор бир инсондан бошқасига тери ости йирик вена (vena saphena magna) трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

«Қирғизистонлик 71 ёшли аёл оёқларидаги оғир қон етишмовчилиги туфайли ампутация хавфи остида эди. Унинг 43 ёшли ўғли эса онасини сақлаб қолиш мақсадида донор бўлиб, венаси беморнинг пастки оёқ артериясига шунт сифатида кўчириб ўтказилди.

Операция Музаффар Маматқулов бошчилигидаги юқори малакали қон томир жарроҳлари жамоаси томонидан бажарилган. Тиббий нуқтайи назардан, бу аллоген вена трансплантацияси бўлиб, мураккаб қон айланиш етишмовчилигида оёқни сақлаб қолишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Ушбу тарихий операция беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш билан бирга, Ўзбекистон тиббиётида янги саҳифа очилганини яна бир бор тасдиқлади», дейилади МТМ матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирда беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи барқарор.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin