Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой авиакомпанияси Ўзбекистон йўналиши бўйича парвозларни кенгайтиради
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашиб, Ўзбекистон йўналиши бўйича парвозлар сони ва географиясини кенгайтириш, шу орқали келаётган сайёҳлар оқимини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси раҳбарияти билан келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари бўйича учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.
Учрашув давомида Хитой томони China Southern Airlines учун Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Шу муносабат билан парвозлар сони ва географиясини кенгайтириш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирилди.
Томонлар қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини амалга ошириш, шунингдек савдо, иқтисодиёт, маданият ва туризм соҳаларида алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган тақдимотлар ва пресс-турлар ўтказишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Мулоқот якунида бундай ташаббуслар икки томонлама шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек туризм соҳасини ўзаро ривожлантириш ва Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини янада ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026