Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мантуров бошчилигидаги Россия делегацияси Ўзбекистонда иқтисодий форум ўтказади
Делегация таркибига, шунингдек, Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон Республикаси ҳамда Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам кирди.
Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Россия делегациясига раҳбарлик қилган ҳолда амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб маълум қилди Мантуров котибияти журналистларга.
Делегация таркибига, шунингдек, Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон Республикаси ҳамда Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам киради.
Мантуров Россия–Ўзбекистон ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 26-йиғилишини ўтказади. Комиссиянинг Ўзбекистон томонидан ҳамраиси — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳисобланади.
Шунингдек, Мантуров ҳукуматлараро комиссия мажлиси доирасида ўтказиладиган Россия–Ўзбекистон бизнес-форумининг ялпи мажлисида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Мавзуга оид
08:31 / 04.12.2025
Россия компаниялари Ўзбекистонда IT ва энергетика бўйича янги лойиҳаларни тақдим этди
20:30 / 31.03.2025
Россиянинг яна бир ҳудуди мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий қилди
16:22 / 08.05.2024
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
19:41 / 19.02.2024