Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вена шаҳрида Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистон–Германия муносабатларининг ўсиб бораётган динамикасини қайд этар экан, савдо, инвестициялар, “яшил” энергетика, касбий таълим ва ўзаро боғлиқлик каби соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий муҳим масалалар, шу жумладан, икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги бўлажак тадбирлар кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
















