Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Салвадорнинг янги элчиси Юрий Павел Сантакрус Пердомони қабул қилди.

ТИВ раҳбарининг маълум қилишича, учрашувда элчидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди ҳамда унга дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Салвадорни Марказий Америкадаги истиқболли шерикларидан бири сифатида кўриши ва мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Томонлар икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш учун яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Салвадор ўртасида дипломатик муносабатлар 2014 йил 3 декабрда ўрнатилган. Юрий Павел Сантакрус Пердомо қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган ҳолда Салвадорнинг Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчиси ҳам ҳисобланади.