Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, янги тизим 2025 йил 10 декабрдан фақат Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да йўлга қўйилди.
Айни пайтда ушбу механизм юзасидан жамоатчиликда кўплаб саволлар туғилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аҳолини қизиқтираётган саволларга жавобларни тақдим этди.
Савол: Бугунги кунда «Электрон рецепт» тизимига нечта тиббиёт ташкилоти ва дорихона уланган?
Жавоб: Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли жами 152 та давлат тиббиёт ташкилоти ва 1 496 та дорихонанинг барчаси тўлиқ «Электрон рецепт» тизимига уланган. Ҳозирча пойтахтдаги мавжуд 1 945 та хусусий тиббиёт ташкилотидан 796 таси (41 фоиз) ушбу тизимга интеграция қилинган.
Тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та ҳудудда (Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Чортоқ, Китоб, Хатирчи, Денов, Булунғур, Иштихон, Шовот, Чимбой, Қува, Сирдарё туманлари ҳамда Янгийўл, Самарқанд шаҳарлари) жами 383 та давлат тиббиёт ташкилоти ва 1 319 та дорихонанинг барчаси, мавжуд 858 та хусусий тиббиёт ташкилотидан 547 таси (64 фоиз) ушбу тизимга уланган.
Мазкур ҳудудлардаги қолган хусусий клиникалар эса рецепт ёзилмаслиги, фаолияти тўхтатилгани каби сабаблар билан тизимга уланмаган.
Савол: Янги тизим жорий қилинган ҳудудлардаги хусусий клиникага мурожаат қилган бемор рецептни қандай олади?
Жавоб: Бу ҳолатда беморлар ўзи бириктирилган оилавий поликлиника ва оилавий шифокорга ёки шошилинч тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Савол: Ҳозир рецептли дориларнинг неча фоизи электрон шаклда берилади?
Жавоб: Бугунги кунда рецептли дориларнинг















