Шомуродов 66-дақиқада рақибнинг қўпол хатосидан фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. У 83-дақиқада жамоадошининг голига ассистентлик ҳам қилди ва 87-дақиқада захирага олинди.
У бугунги натижаси билан гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди. Шомуродовнинг ҳисобида 11 гол ва 2 ассист бор.
Ундан кейинги ўринда “Трабзонспор”нинг нигериялик ҳужумчиси Пол Онуачу бормоқда: 11 гол ва 1 ассист.
Айни пайтда "Истанбул Бошоқшеҳир” 16 ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олган.







