Қозоғистондаги Nazarbayev University ўзбек талабалари учун “Абай Қунанбаев” номли грант дастурини таклиф қилмоқда. Ушбу грантлар бакалавриат, магистратура, докторантура ҳамда Foundation тайёрлов дастурларида таҳсил олиш учун ажратилади ва таълим тўловини тўлиқ қоплайди. Грант доирасида IT, бизнес, иқтисодиёт, тиббиёт, муҳандислик, физика, кимё ва бошқа йўналишлар бўйича ўқиш имконияти мавжуд. Ариза топшириш учун IELTS ёки SAT сертификати талаб этилади (камида 6.0 балл), чунки таълим жараёни тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

Грант асосида қабул қилинган талабаларга ойига 80 доллардан 500 долларгача стипендия тўланади.

Nazarbayev University халқаро рейтингларда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Университет Times Higher Education (THE) World University Rankings 2026 рейтингида дунёдаги етакчи тадқиқот университетларининг топ 23 фоизи қаторига кирган. Ушбу натижа уни Марказий Осиё ва Кавказдаги энг нуфузли университет, МДҲ давлатлари орасида эса тўртинчи ўринда эканини кўрсатади.

Университет битирувчиларининг 98 фоизи иш билан таъминланади. Улар IT, консалтинг, муҳандислик, энергетика ва тиббиёт соҳаларида фаолият юритади. Битирувчилар ишлаётган компаниялар орасида Google, Meta, McKinsey & Co, KPMG ва Shell каби халқаро корпорациялар бор.

Илмий фаолиятни танлаган талабалар дунёнинг нуфузли университетларида — Stanford, University of Pennsylvania, Columbia University ва бошқа олийгоҳларда магистратура ҳамда PhD дастурларида ўқишни давом эттирмоқда.

Ҳужжатларни қабул қилиш аллақачон бошланган. Ариза топшириш муддатлари университетнинг расмий сайти