Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида жойлашган Nazarbayev University (NU) илк бор Times Higher Education World University Rankings 2027 нуфузли рейтингида МДҲ мамлакатлари университетлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Таъкидланишича, бу халқаро академик стандартлар асосида инглиз тилида таълим олиш, замонавий илмий-тадқиқот ускуналаридан фойдаланиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларида қатнашишга шароит ҳозирлайди.

Nazarbayev University маълумотларига кўра, олийгоҳ битирувчиларининг ишга жойлашиш даражаси 95 фоиздан юқори. Улар Қозоғистон ва хориждаги меҳнат бозори, жумладан, Google, Microsoft, Amazon ва Meta каби халқаро компаниялар, шунингдек, бошқа йирик ташкилотларда иш топмоқда.
Илмий тадқиқотларда иштирок этиш, халқаро академик муҳитда таҳсил олиш ва ўз лойиҳаларини ривожлантириш имконияти битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширади. Айрим битирувчилар хорижда ўқишни давом эттиради. NU битирувчилари Айви лигаси университетлари, шунингдек, Stanford University, Massachusetts Institute of Technology (MIT), University of Oxford ва дунёнинг бошқа етакчи олийгоҳларига грант асосида ўқишга қабул қилинмоқда.

Nazarbayev University талаба ва битирувчилари нафақат билим олиши ва илмий фаолият билан шуғулланиши, балки ўз технологик лойиҳаларини ҳам ривожлантириши мумкин. Олийгоҳ экотизими тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва жамоаларнинг халқаро бозорга чиқишига кўмаклашади.
NU билан боғлиқ 18 та стартап Stanford университети ҳамжамияти иштирокида ташкил этилган StartX акселерация дастуридан ўтган. Мазкур натижа технологик жамоалар учун ўз ғояларини ривожлантириш ва халқаро тадбиркорлик муҳитида тажриба орттириш имкониятидир. Бунга мисоллардан бири бозор қиймати 5,4 миллиард долларга баҳоланаётган Қозоғистоннинг илк технологик “яккашохи”– Higgsfield AI стартапидир. Университет маълумотларига кўра, стартап жамоасининг 90 фоизини NU талабалари ва битирувчилари ташкил этади.












